Кечадан бошлаб илгари фақат қисқа хабарлардан иборат бўлган Twitter ижтимоий тармоғида фотосуратлар ва видеороликлар ҳам кўрина бошлади. Хизмат асосчиларининг фикрига кўра, ушбу янгилик мазкур тармоқнинг самарадорлигини оширади ва унга янги фойдаланувчиларни жалб этади.
Эслатиб ўтамизки, Twitterга асос солинган 2006 йилдан бошлаб янгиликлар тасмаси фақат 140 белгидан ошмайдиган қисқа хабарлардан (твитлардан) иборат эди. Эндиликда улар орасида фойдаланувчилар томонидан жойлаштирилган фотосуратлар ва видеотасвирлар ҳам кўринади. Бундан олдин эса фойдаланувчилар жойлаштираган фотосуратларни кўриш учун тегишли бўлимни очиш керак эди.
Айни пайтда фотосуратлар тўлиқ акс этсада, Twitterга жойлаштирилаётган видеороликларнинг узунлиги 6 секунддан ошмайди. Видеороликлар Twitterга тегишли Vine видеосервиси орқали кўринади.
Twitter компанияси вице-президенти Майкл Сиппининг компания блогида маълум қилишича, агарда янгилик фойдлауввчиларга ёқиб тушса, ижтимоий тармоқда ташқи ресурсларга олиб чиқадиган ҳаволалар (ссылка) ҳам пайдо бўлади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Twitter тармоғи аъзолари сони 250 млн кишидан ортиқ.