АЧЧИҚ ХОТИРАЛАР" Кечинма. ...қанийди хотираларни хам ОДНОКЛАССНИКИдек "қора руйхат"га киритиб қуйишнинг иложи булса ю, улар сени қайтиб безовта килмаса!.. Аччиқ хотиралар!.. ...Хотиралар аччиқ ва тотли буларкан! Хотиралар инсон умри давомида хамоханг кетаверар экан. ...хар сафар уни унутиш бахонасида бир эслаб оласан... ...Унинг профилини қидирасан. Исми, ёши, яшаш манзили ва нихоят расми орқали уни топасан... Уни куришга интиласан. Афсус.... унда "Бу ёпиқ профил, маълумотлар фақат дустлар учун!" деган ёзув турибди. Утган кунларни, бахтли дамларингни, у билан тинимсиз урушсаларингда, сен учун ёқимли хотиралар бир бир хаёлингдан ута бошлайди... Энг аянчли хотиранг қаридан "БУЛДИ ЭНДИ БЕГОНАСИЗЛАР... УНИ УНУТИШИНГ КЕРАК....!" деган суз онгингга утади. Яна юрагинг тилкаланади... Уни ёпик профилига соатлаб тикилиб турасан... эх қанийди унутиш осон булса... Энг ачинарлиси реал хаётда хам виртуал оламда хам энди унга якинлаша олмайсан... Уни исмини укийсан лекин чақира олмайсан... Расмига тикиласан лекин якинлаша олмайсан... Бу шу қадар огирки, юрагинг сиқилади. Кимсасиз жойларга бош олиб кетгинг келади... Вақт хаммасига даво деганлари хам ёлгон экан. Вақт факат огриқ билан яшашга ургатар экан... Унга дустлик таклифини юбормоқчи буласан... Йуқ! Йуқ! Тухта...! Ахир энди бегонасизлар у билан на дуст була оласан на севги хақида сузлаша оласан... бу оғир... жуда хам оғир... Телефонни қулингга оласан, рақамини термоқчи буласан... 3128... лекин уша яшил тугмачани босишга енди сенинг хаққинг йуқ... Охирги марта айтган аччиқ гаплари хотирангдан утади... Уни профилини қора руйхатга киритмокчи буласан лекин қандай?! Юрагингни бир парчасига айланиб улгурган инсонни қандай қилиб қора руйхатга кирита оласан? Жураътинг етмайди... Яна икки ут орасида қоласан. Унутиш бунчалар қийин булмаса??? Аччиқ хотиралар эса азобли!!!
Сендан колган азоблар хали хам юрагим эзиб келмокда
|